Hewlett-Packard’нинг 2016 чи молия йилида даромади 6 фоизга тушиб, 48,2 млрд долларни ташкил қилди, деб хабар берди компания. IV чи квартал давомида кўрсаткич 12,5 млрд.ни ташкил қилган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга кўпроқ.

Оддий акция сифатида ҳисобланганда даромад бир кварталда 0,36 долларга тушиб кетган. 2016 чи молия йили давомида компания акциядорларга 2 млрд доллар миқдоридаги дивидендларни тўлади. Молия ҳисоботи маълум қилингач HP акциялари 0,39 фоизга арзонлашган.

Hewlett Packard Enterprise’нинг корпоратив мижозлар учун сақлаш тизимлари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бўлинмасининг соф даромади IV чи кварталда 78 фоизга тушиб кетиб – 300 млн долларни ташкил этди. Тушган пул эса 7 фоизга қисқариб, 12,5 млрд.га тенг бўлган.

2016 чи молия йилида Hewlett Packard Enterprise’нинг соф даромади 3,16 млрд долларни ташкил қилди. Бу 2015 йилга қараганда 28 фоизга кўпроқдир. Акцияга бўлган соф даромад 36 фоизга ортиб, 1,82долларга тенг бўлган.
Компанияга тушган пул ҳажми ўтган йил билан солиштирганда 4 фоизга пасайиб - 50,1 млрд долларни ташкил қилди.