Хитойнинг Хэбэй провинциясида яшовчи киши овқат ейишга мўлжалланган 15 минг таёқчадан қадимий ибодатхонанинг миниатюра нусхасини яратди. Унинг меҳнати самараси тасвирланган  видео New China TV'нинг YouTube-канали орқали тақдим этилди. 

Моделни яратиш учун Чжан Цзимунга тўрт ярим йил керак бўлди. Роликдаги ёзувларга кўра, хитойлик ўз "асари"ини яратишда бирор марта ёғоч учун елим ёки лакдан фойдаланмаган.