Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрда қабул қилинган “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишлардан бири эканлигини яна бир бор кўрсатди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш доирасида акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” веб-сайтида банк Бошқаруви раисининг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Эндиликда фуқаролар ва мижозлар банк фаолиятига доир аризалар, таклифлар, шикоятлар билан тезкор ва қулай усулда тўғридан-тўғри виртуал қабулхона орқали мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

Айни вақтда банк марказий аппаратида Мурожаатлар билан ишлаш бўйича Ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда. Банк Бошқаруви қарорига асосан янги тузилма - Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бошқармаси ташкил қилинди. Мурожаатлар билан ишлаш масаласи банк Бошқарувининг қатор мажлисларида муҳокама қилиниб, банк тузилмаларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Кўрилаётган бу каби чора-тадбирларнинг асосий мақсади банк тизимида мурожаатлар билан ишлаш сифатини тубдан яхшилаш, мурожаатларга ўз вақтида ечим топиш ва бу борада сансалорликка йўл қўймасликдан иборат. Мазкур масала АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фаолиятининг энг муҳим йўналишлардан бири бўлиб қолади.

 “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг расмий виртуал қабулхонасига www.rq.qqb.uz манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари банк раисига rqqb@qqb.uz электрон почта манзили орқали ва (0-371) 150-76-50 телефон рақами орқали мурожаатлар қабул қилинмоқда.

Сизнинг мурожаатингиз қисқа муддатда сифатли кўриб чиқилиши кафолатланади.

Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган
Реклама ҳуқуқи асосида