Қозоғистоннинг мустақиллик йилларида эришган асосий ютуқлари республика парламенти палаталарининг қўшма мажлиси чоғида муҳокамага киритилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

Қозоғистон 16 декабрда мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайди. Ушбу байрам муносабати билан республикада турли тантаналар ўтказилмоқда. 

"Қозоғистон мустақиллигининг 25-йиллигига бағишланган декларация — жуда муҳим тарихий даврга бағишланган ҳужжатдир. Ушбу қисқа давр ичидаги барча натижалар ва ютуқлар — миллат етакчиси Нурсултон Назарбоев номи билан боғлиқ. Шу билан бирга, бу президентга ҳар томонлама ёрдам берган мамлакат бирлиги натижасидир. Шунинг учун ҳам, ушбу ҳужжатни муҳокама қилиш мустақиллик юбилейининг аҳамиятини оширади", — деган Қозоғистон парламенти қуйи палатаси раиси Нурлан Нигматулин.

Бундан аввалроқ, парламент палаталари қўшма мажлисида, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрини Назарбоев шарафига қайта номлаш таклифи билдирилгани ҳақида хабар қилинган эди.