Хитойнинг Хенань вилоятидаги Чжэнчжоу округида яшовчи, қўллари йўқ 25 ёшли йигитга бир неча банк ундан бармоқ излари олиб бўлмаслиги сабабли кредит беришни рад этди.

25 ёшли Ву Цзяньпиннинг 5 ёшида иккала қўли ҳам кучли ток уришидан кейин олиб ташланган.

14 ноябрда йигит ўзи кутмаган расмиятчилик муаммосига дуч келди: бир неча банк ундан бармоқ изларини олишнинг имкони йўқлиги сабабли унга кредит беришни рад этди.

Цзяньпин имзосини оғзида қўя олади, бироқ пул бериш учун биргина имзонинг ўзи етмайди.

Маҳаллий банкда ишловчи ходимларнинг айтишича, бармоқлар изини олиш стандарт амалиёт ҳисобланади, чунки имзони қалбакалаштириш мумкин.

Цзяньпин билан юз берган ҳодиса Хитой ижтимоий тармоқларида яшин тезлигида тарқади. Маҳаллий аҳоли банкларнинг ҳаддан ташқари расмиятчиликка амал қилишини танқид қилганлар. Шундан кейин ногирон йигитнинг илтимосини рад этган бир неча банк ўз қарорини ўзгартиришга қарор қилган.