Олий лиганинг 30-тури доирасида «Бунёдкор» жамоаси муддатидан олдин мавсум чемпионилигини расмийлаштирган «Локомотив» билан ўз уйида ўйнади. Мезбонлар мавсум ғолибларини ўзига хос услубда кутиб олишди. 

Ўйин олдидан "қалдирғочлар" "чемпионлик йўлакчаси"ни ҳосил қилишди ва ПФЛ мадҳияси остида майдонга чиқиб келаётган рақиб жамоа футболчиларини қарсаклар билан олқишлашди.

Ўйиннинг 75-дақиқада меҳмонлар вакили Қувондиқ Рўзиевнинг пасидан сўнг Сардор Мирзаев гол урди - 0:1.

Ўйинда бу ҳисоб ўзгармади ва «Локомотив» мавсумни ғалаба билан якунлади. Жамоа 30 турда 74 очко жамғарди. «Бунёдкор» эса 63 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

«Бунёдкор» – «Локомотив» 0:1
Гол: Сардор Мирзаев 75, - 0:1 (Қувондиқ Рўзиев)
«Бунёдкор»: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 3.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов (16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 80), 10.Элдор Шомуродов (23.Шоҳрух Гадоев, 55), 14.Баҳодир Насимов (9.Минори Сато, 76), 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят
«Локомотив»: 1.Игантий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев (18.Тимур Кападзе, ), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев (С), 22.Санжар Шоаҳмедов, 37.Шерзод Файзиев, 71.Артур Геворкян (29.Қувондиқ Рўзиев, 70)