Германия учувчилар касаба уюшмаси Vereinigung Cockpit Lufthansa авиакомпанияси учувчилари иш ташлаши яна бир кунга, яъни 23 ноябрь охиригача узайтирилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Касаба уюшма хабарига кўра, иш ташлаш халқаро ва ички рейсларга таъсир қилади. Ушбу иш ташлаш Lufthansa учун 14-рақамлиси бўлмоқда.

Авиакомпания маълумотларига кўра, 22 ноябрдаги иш ташлаш белгиланган 3 мингта рейсдан 876 тасининг бекор қилинишига олиб келган ва бундан 100 минг йўловчи у ёки бу даражада жабр кўрган. Lufthansa учун ҳар бир бундай иш ташлаш миллионлаб евро зарар келтирмоқда.