Туркия президенти Ражаб Эрдўған ҳукумат тепасида 2029 йилга қадар қолиши мумкин. Бунга конституцияга киритиладиган эҳтимолий тузатишлар кўмак беради, деб ёзмоқда The Guardian.

Эрдўған томонидан асос солинган Адолат ва ривожланиш партияси, манбалар сўзларига кўра, мамлакат конституциясига президентга ўз вазифасида 2029 йилга қадар қолиш имконини берувчи тузатишлар киритиш бўйича референдум ўтказиш ҳақида қонун лойиҳасини тақдим қилиш ниятида.

Амалдорларнинг сўзларига кўра, кейинроқ давлатда бош вазир лавозими бекор қилиниши мумкин. Айни дамда Эрдўған ва унинг партияси Туркияда президентлик республикасини яратиш мақсадида. Таъкидланишича, бош вазир ўрнига турк президентида иккинчи ўринбосар пайдо бўлиш эҳтимоли юқори.