Украина президенти Петро Порошенко паспортларда шахсий маълумотларни рус тилида кўрсатиш борасидаги тақиқлов таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Украинанинг «Вести» нашри хабар бермоқда.

«Украина фуқароси паспортида, Украина Юқори Радаси давлатга қарши тажовузкор деб тан олган мамлакат тилида такрорлаш борасидаги норозиликни қўллаб-қувватлайман», - дейилади давлат раҳбари расмий сайтида жойлаштирилган петицияга Порошенконинг жавобида.

Президентнинг фикрига кўра, украиналик фуқароларнинг паспортларида рус тили ўрнига инглиз тили ишлатилиши керак.

Ташаббус 25 мингдан ортиқ овоз олгач, Порошенконинг кўриб чиқишига келиб тушди.

Эслатиб ўтамиз, октябрда Украина инфратузилма вазири Владимир Омелян мамлакат аэропортларида рус тилидан фойдаланмасликка чақирганди. Бунга қадар у давлат темирйўл транспортида рус тилида маълумот берилмаслиги ҳақида ҳам маълум қилди.

Сентябрда эса Украина таълим вазирлиги ходимларини ишда давлат тилида сўзлашишини мажбурий қилиб қўйди.