«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Парижда янги маъшуқаси билан ниқобланган ҳолда сайр қилаётган  маҳал "қўлга тушди".

Футболчи фотомодель Жоржина Родригес билан бирга Парижда сайр қилиб юрганида фотомухбирлар объективига тушиб қолган.

Криштиану журналистлар нигоҳидан четда қолиш мақсадида ҳатто парик тақиб олган бўлишига қарамасдан, ўзини ошкор қилиб қўйган.

Шу билан биргаликда ОАВнинг ёзишича, бу суратлар тарқалиши футболчининг пиармени ғояси бўлиб, бу орқали уни фақат аёллар ўзига жалб этишини кўрсатиб қўйишмоқчи бўлишган.