Ryanair авиакомпанияси раҳбари Майкл О'Лирининг маълум қилишича, яқин ўн йиллар ичида компаниянинг авиапарвозларининг аксар чипталари бепул бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.

О'Лирининг қайд этишича, компания олинган фойдани аэропортлар билан тақсимлаш сиёсати воситасида йўловчиларни жалб қилиш ниятида. 

«Бизнинг келажакдаги вазифамиз, авиапарвозлар нархини туширишга уринишдан иборат. Ўйлашимча, яқин беш-ўн йилда Ryanair чипталарининг катта қисми текин бўлади. Шу билан барча рейслар тўла бўлади, биз эса йўловчиларнинг дўконларда қилган савдоларидан тушган фойдани аэропортлар билан тенг бўламиз», — деган авиакомпания раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, бу каби режалар Хитроу каби йирик аэропортларда иш бермайди, аммо бирмунча кичикроқ аэропортлар йўловчилар оқими кўпайишидан манфаатдордир.