Бундан 30 йил муқаддам, тўғрироғи 1986 йилнинг 22 ноябрь куни Майк Тайсон тарихда оғир вазн тоифасидаги энг ёш жаҳон чемпиони бўлди. У Тревер Бербик билан рингга кўтарилган ва матбуот «Қиёмат куни» дея жар солган кунда Тайсоннинг ёши 20да эди. У мана шу жанггидан сўнг Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди ва бу натижа ҳамон ўзгаргани йўқ.

Майк Тайсон ўзининг 20 йиллик фаолияти давомида 58та учрашув ўтказди. Улардан 50 тасини (44та накаут) ғалаба билан якунлади. Олти марта енгилди. Иккита жанг ҳақиқий эмас деб топилди. У WBC, WBA ва IBF йўналишлари бўйича мутлақ жаҳон чемпионидир.

Эътиборингизга «Темир Майк»нинг энг сара жангларини тақдим этамиз.

Майк Тайсон — Эктор Мерседес
1985 йилнинг 6 марти (Биринчи раундда техник нокаут билан ғалаба)

 

Тревор Бербик — Майк Тайсон
1986 йилнинг 22 ноябри (Иккинчи раундда техник нокаут билан ғалаба)

 

Майк Тайсон — Тони Такер
1987 йилнинг 1 августи (Тўлиқ 12 раундли жанг. Ҳакамларнинг якдил овозига кўра ғалаба)

 

Майк Тайсон — Фрэнк Бруно
1989 йилнинг 25 феврали. (Бешинчи раундда техник нокаут билан ғалаба)

 

Майк Тайсон — Жеймс "Бастер" Дуглас
1990 йилнинг 11 феврали (10-раундда нокаутли мағлубият)

 

Майк Тайсон — Генри Тиллмэн
1990 йилнинг 16 июни (Биринчи раундда техник нокаут билан ғалаба)

 

Майк Тайсон — Донован Раддок
1991 йилнинг 18 марти (Еттинчи раундда техник нокаут билан ғалаба)

 

Эвандер Холифилд — Майк Тайсон
1997 йилнинг 28 июни (Учинчи раундда мағлубият ва дисквалификация)

 

Майк Тайсон — Леннок Льюис
2002 йилнинг 8 июни (саккизинчи раунд, нокаут билан мағлубият)