Япониялик заргар Гинза Танака Токиода соф олтиндан 2 метрлик арчани барпо қилди, деб хабар бермоқда Bangkok Post нашри.

Янги йилнинг бош рамзи бўлган арчанинг оғирлиги 19 кг келади ва у 1200 метр олтин симдан ташкил топган. Арчанинг баландлиги 2 метрни ташкил қилади. Арча ўрнатилган дўкон эгалари ўз брендлари 90 йиллигини ўзгача нишонлашни истаётганлари ва бу арча билан Японияга ёрқин ва бой янги йилни тилашларини айтишган. 

"Олтин арча"нинг учига 65 минг долларлик юлдуз ўрнатилган. Заргар ўз арчасини 200 млн йенга (1,8 млрд доллар) сотмоқчи.

"Ҳозирда жаҳон иқтисодиёти Брексит каби кутилмаган ҳодисалардан азият чекмоқда. Шунинг учун биз нохуш янгиликларни йўққа чиқариб, келажакни ёрқин ёритиши учун олтин арчани яратдик", деб айтган дўкон менежери Гинза Танака.