6-8 декабрь кунлари қўл жанги бўйича ҳаваскорлар ва профессионаллар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади.

Мусобақага пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуаси мезбонлик қилади. Ушбу халқаро турнир хизмат вазифасини ўташ даврида ҳалок бўлган инсонлар хотираси учун ташкил этилади.

6 декабрь куни халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Шундан сўнг, профессионаллар ўртасида жанглар бўлиб ўтади. 7 ва 8 декабрь кунлари ҳаваскор қўл жанги усталари медаллар учун баҳсларга киришишади.

Ўз тарихида 15-маротаба ўтказилаётган халқаро турнирда Марказий Осиё мамлакатларидан ташқари, Россия, Мўғулистон, Украина ва Эрондан қўл жанги усталари иштирок этади.