Уйда дам олаётиб ёки бирор бир иш билан шуғулланаётиб, радио тинглашни ёқтирасизми? Xiaomi'нинг онлайн-радиотрансляцияларни қўлловчи янги Bluetooth-устуни сизнинг деярли барча истакларингизни амалга оширади. "Лайфхакер" янги технология ҳақида маълумот берди. 

Ушбу қурилма Xiaomi компаниясининг дебюти эмас. Радиоқурилманинг 2016 йилда намойиш этилган бундан аввалги намунаси сенсор бошқарувга эга бўлган ва интернетга ташқи ускуналар ёрдамида уланган. Бунинг учун Mi Home иловасига уланиш ва онлайн-трансляциядан баҳра олиш керак бўлади. Бироқ унда гаджет смартфондан бошқарилмас эди, у тўлиқ стационар бўлиб, фақат 220 В ток манбаида ишлар эди. 

Янги радиоқурилма эскисининг барча камчиликлардан холи бўлди, ташқи кўриниши ҳам ўзгарди ва тўлақонли Bluetooth-устунга айлантирилди. Энди эса танланган плей-листни тинглаш учун ҳаво орқали спикерга уланишнинг ўзи кифоя. 

Ишлаб чиқарувчи қурилмани батарея билан таъминламади. Эҳтимол, қурилма ўлчамлари ва оғирлиги мобилликдан воз кечишга сабаб бўлгандир. Масалан, унинг вазни 1,5 килограммдан ортиқ, аналоглари эса 1 килограммга аранг етади. 

Гаджет Amlogic 8726M3 процессори, 8 Гб flesh-хотира ва 2,5 дюймли сабвуферларга эга. Интерфейслардан 4.1 стандарт Bluetooth, 2.0 USB, шунингдек 3,5 миллиметрли коннектор билан таъминланган. Симсиз уланишнинг иложи бўлмаган тақдирда, AUX-улагич керак бўлади.  

Янги техникадаги 1500дан ортиқ станция, овозли бошқарув ва қўнғироқли соат имкониятлари техникасеварларни бефарқ қолдирмайди. Исталган вақтни белгиланг - қурилма танланган созламага қараб, мусиқа товушини аста - секинлик билан кўтариб, сизни уйқудан уйғотади. 

Янги радиоқурилма 25 ноябрдан бошлаб Хитойда 58 доллардан сотувга қўйилади.