Корея республикаси прокуратураси мамлакат президенти Пак Кин Хедан, унинг коррупция можаросига алоқадорлиги бўйича кўрсатма беришни талаб қилди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги. Прокуратура, президент талабни қабул қилса, 29 ноябрда уни сўроқ қилишни режалаштирмоқда.

Айтиш жоизки, ушбу можаронинг аввалида терговчилар билан ҳамкорлик қилиш, барча саволларга жавоб беришга ваъда бериб, узр сўраган Пак Кин Хе кейинчалик ўз қарорини ўзгартирди. 20 ноябрь куни коррупция можаросининг асосий айбланувчиси, президентнинг қоҳин дугонаси Цой Сун Силга расман айблов эълон қилинди. 

Ўша куннинг ўзидаёқ, прокуратуранинг маълум қилишича, президент жиноий ишнинг айрим ҳолатлари бўйича "тил бириктирганлик"да гумон қилинмоқда. Аммо, прокурорлар президент дахлсизлиги сабабли давлат раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғата олмаса-да, кўрсатмалар олишга эришиш ниятида. 

"Биз президент адвокатига 29 ноябрда шахсан Пакка бир неча савол билан мурожаат қилишни сўраб мактуб йўлладик. Жавобини кутаяпмиз", — деган агентликка ўз номини ошкор қилмаган прокурорлардан бири.