Илм ва ҳунар ўрганиш учун ҳеч қачон кеч эмас, дейишади. 86-ёшли Эд Мозли бунинг яққол исботи.

У маҳаллий қарияларга мўлжалланган пансионатда муддатидан аввал туғилган чақалоқлар учун митти қалпоқчалар тўқиши ҳақида хабар топгач, у бунда албатта иштирок этиши кераклигини тушуниб етди.

“Мен умрим бино бўлиб бирон нарса тўқимаганман”, - айтиб ўтди Эд The Inside Edition нашрига.

Бироқ, у барча қийинчиликларга парво ҳам қилмади. Эркак қизига ёрдам сўраб мурожаат қилгач, у тўқишни ўргатиб қўйди. Эднинг сўзларига кўра, бу осон бўлмади ва аввалига жуда ҳам қийналган.

Биринчи бош кийимини тўқиш учун уч соатдан кўпроқ вақт кетди. Бироқ, бироз қўли келишиб қолган эркак кейинчалик уларни бир ярим соатда тайёрлай бошлаган.

Эд шу пайтга қадар элликдан ортиқ қалпоқчани тўқиб битирди. Бу эса пансионатда яшовчи бошқа кишиларни ҳам илҳомлантириб, яна 300та шапочка яратишда ёрдам беришларига туртки бўлди. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Эд Мозли ўз ишини давом эттириб, ҳар ойда 30та митти қалпоқча тўқишни режаштирган.