Emirates Airline авиакомпаниясининг A380 суперлайнери Дубайдаги мўъжизалар боғига «қўнди». Беш миллион рангдан йиғилган ва дунёдаги энг йирик инсталляция авиаташувчи белгиси туширилган самолёт шаклида яратилди. Конструкциянинг майдони – деярли 7,5 минг кв. метрга тенг.

Инсталляция 27 ноябрга қадар очиқ бўлади. Унинг оғирлиги 100 тоннадан ортиқ бўлиб, ҳақиқий A380нинг вазни 575 тоннадир. Томошабинлар учун эса икки қаватли махсус платформа қурилган.