АҚШда 6 нафар вакил сайловчи Хиллари Клинтон фойдасига ўз қарорини ўзгартирмоқчи, деб хабар бермоқда DailyNews.

"Оталаримиз вакил сайловчилар ҳайъатини охирги мудофаа чизиғи сифатида яратишган ва фикримча, биз республикачилар партиясидан бизнинг американча қадриятларимизга амал қиладиган фаросатли номзод борлигини кафолатлаш учун барча имкони бор ишни қилишимиз керак", деб айтган вакил сайловчилардан бири Майкл Бака.  

Шунингдек, вакил сайловчи Брэт Чайфало ўзининг республикачи ҳамкасбларини Дональд Трампга қарши овоз беришга кўндиришга уриниб кўришини айтган.

Айни вақтда Трамп 306 та, Клинтон эса 232 та вакил сайловчи овозига эга.