«Бавария» директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге Европа чемпионлар лигасининг «Ростов»га қарши учрашувидан (2:3) норозилигини яширмаяпти. Раҳбарга айниқса Жером Боатенг томонидан кўрсатилган ўйин маъқул бўлмаган.

«Жером ҳозир бироз ўзига келиши ва тинчланиб олиши лозим. Мен учун ёздан буён шу тарзда ўйнаш — энди ортиқча.

Агар у осмондан ерга тезроқ тушса, бу клубга ҳам, ўзига ҳам фойдали бўларди», – дея таъкидлаган Румменигге.

Қайд этиб ўтиш жоиз, иккита гол киритилишига сабабчи бўлган Боатенг иккинчи бўлимда жароҳат олиб майдонни тарк этганди.