«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл «Барселона»га қарши баҳсни жароҳат туфайли ўтказиб юборади.

AS хабарига кўра, футболчи ЕЧЛ доирасида «Спортинг»га қарши ўйиндаги жиддий жароҳати туфайли ўйингача тиклана олмайди.

Бэйлга кичик болдир суягининг тўпиқ қисмидан чиқиши натижасида пайлари чўзилиши ташхиси қўйилган. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани аниқ эмас.

«Реал» ва «Барселона» Испания чемпионатининг 14-турида, 3 декабрь куни учрашади.

Жорий мавсумда Бэйл клуб учун 15 учрашувда майдонга тушган ва 7та гол уриб, 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.