Саудия Арабистонидаги энг йирик олтин қазиб олувчи Saudi Arabian Mining Co. компанияси 2020 йилгача олтин қазиб олишни икки мартадан кўпроққа оширмоқчи ва шу билан давлат иқтисодиётининг нефтга боғлиқлигини камайтирмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда

Шунингдек, компания бошқа захиралар: алюминий ва аммиак олишни ҳам оширмоқчи. Маълум қилинишича, олтин қазиб олиш 2016 йилдаги 200 минг унциядан 500 минг унциягача оширилади. Алюминий ишлаб чиқариш эса 760 минг тоннадан 1 млн тоннагача ошади.

Саудия Арабистони ўзининг иқтисодий дастурига мувофиқ, 2030 йилгача табиий захиралар қазиб олувчи саноат ўсишини кучайтирмоқчи ва нефть-газ секторидан ташқарида кўпроқ иш ўринларини яратмоқчи.