Яқин йилларда BMW компанияси анъанавий автосалонлардан воз кечиши мумкин, чунки унинг моделлар қатори шунчалик кенгайиб кетганки, машина дилерлари барча бу автомобилларни мижозларга намойиш қилиш учун етарлича жисмоний имкониятларга эга эмаслар.  

Autocar порталига шундай фикрни BMW’нинг савдони ривожлантириш бўлими бошлиғи Михаэль Фукс билдирди ва бундай ўзгаришларга шубҳасиз "яқин 10 кун" етмаслигини, балки кўпроқ вақт талаб этилишини таъкидлаб ўтди: "Мен кейинги 10-15 йил давомида одатий автосалонлар қолади, деб айта олмайман", деб айтди Фукс. 

BMW’да автомобилларни сотиш механизмини замонавий технологиялар, жумладан виртуал реалликни жорий қилиб секин-аста ўзгартириш режалаштирилмоқда. Бунда компания раҳбарлари бошқа автомобиль компаниялари тажрибасига таяниб якуний қарорга келишмоқчи.