Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашув вақтида Британия Brexit’дан кейин ҳам альянсда муҳим роль ўйнашни давом эттиришини айтди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати сайтида маълум қилинди

"Столтенберг Буюк Британия ташкилотда аъзолик учун зарур бўлган ЯИМнинг 2 фоизи миқдорида мудофаа харажатлари даражасини қўллаб-қувватлаб ва Шарқий Европада жойлаштириш учун кучларни ажратиб, блокда етакчи роль ўйнашини маъқуллади", дейилди хабарда.

Бундан ташқари, Мей ва Столтенберг АҚШдаги президентлик сайловларини муҳокама қилишди ва трансатлантик хавфсизликни мустаҳкамлаш зарурлиги фикрини билдиришди.