Саудия подшоҳлигининг Saudi Arabian Airlines самолёти билан кам учрайдиган ҳодисалардан бири рўй берди. Унинг парвози чоғида йирик қуш самолётга келиб урилган. Бироқ, буни ҳаво кема ерга қўнганидан сўнг аниқлашган, деб ёзмоқда Daily Mail.

Airbus A333 лайнерига талофат етганини Жидда аэропортига қўнганидан кейин сезишган. Самолётни подшоҳлик пойтахти Ар-Риёдга парвози олдидан учувчилардан ҳаво транспортининг чап қанотини қуш тешиб ўтганини кўриб қолган. Бургутлиги кўриниб турган қуш ўзи тешган тирқишга тиқилиб ўлган эди. 

Фото: Daily Mail

Натижада парвоз 3 соатга кечиккан. Йўловчилар захирадаги самолётда манзилга юборилган.