Россиянинг Калининград вилоятида «Искандер» ва С-400 ракета мажмуаларини жойлаштириши бевосита таҳдид уйғотмаса-да, жавоб чораларининг «салбий спирали» «тасодифий, аммо маълум бир» оқибатларга олиб келиши мумкин. Associated Press агентлигига кўра, Финляндия мудофаа вазири Юсси Ниинистё MTV3 телеканалидаги чиқишида шундай фикрларни билдирган. 

Мудофаа вазирининг қайд этишича, Москванинг Хельсинки томон агрессив режаларини кўрмаяпти. «Бу маънода Россия Финляндия учун таҳдид уйғотмайди», — деган вазир. 

Ниинистё, шунингдек, минтақадаги вазият юмшашига умид билдирган. Шу билан бирга, унинг айтишича, инқироз юз бергудек бўлса, Финляндия ЕИ аъзоси сифатида ташкилотнинг ёрдам беришига ишонади.