АҚШнинг Forbes журнали "Голливуднинг энг омадсиз фильмлари" – 2016 йилнинг омадсиз фильмлари рўйхатини чоп этди.

Антирейтинг етакчиси "Макс Стил" (Max Steel) деб номланган илмий-фантастик фильм бўлди.

Стюарт Хендлер режиссёрлигида олинган фильмни суратга олишга 11 млн доллар сарфланган, у йиға олган сумма 4,4 млн долларни ташкил қилган. Фильмда актёрлар Бен Уинчелл ва Энди Гарсия суратга тушганлар.

2-ўринни Мэттью Макконахи роль ўйнаган "Жонс эркин штати" фильми эгаллади, у 50 млн доллар сарф-харажатда 23 млн доллар йиға олган. 3-ўринни "Поп-юлдуз: тўхтама" фильми эгаллади. Фильмга 20 млн доллар сарфланган, бироқ у келтирган пул 9,5 млн долларни ташкил қилган. 

Рўйхатнинг биринчи бешталигидан "Кибр ва тахмин ҳамда зомби" фильми (сарфланган 28 млн доллар, келтирган 16,4 миллион), "Рэтчет ва Кланк: Галактика рейнжерлари" мультфильми (сарфланган 20 млн доллар, келтирган 11,8 млн доллар) ўрин олган.

Кейинги поғоналарни "Жосус қўшнилар " (40 млн доллар, 26,9 млн доллар), "Репортёр аёл" (35 млн доллар, 24,9 млн доллар), "Ака-ука Гримсби" (35 млн доллар, 28,7 млн доллар) ва "Сноуден" (40 млн доллар, 34,3 млн доллар) фильмлари эгаллаган.

Ўнталикнинг охирги поғонасидан "Сабабчилар" комедияси (35 млн доллар, 22 млн доллар) ўрин олган.