Хитойдаги аукционда антиқа комбинациядаги автомобиль рақами 3,2 млн юанга (464 минг доллар) сотилди, деб хабар бермоқда ejinsight.com.

Мутахассисларнинг фикрича, бу рақамнинг нархи тўлиқ олтиндан ясалган рақамнинг нархидан 17 баробар қимматроқни ташкил қилган.

Харидорни V99999 рақами жалб қилган. Хитойда 9 рақами фаровонлик ва бойлик рамзи ҳисобланади. Бундан ташқари, бу рақам узоқ умр кўриш билан боғланади.

Хитойликлар "бахтли" рақамларга жуда катта эътибор беришади ва уларни қўлга киритиш учун мўмайгина пул сарфлашга ҳам тайёрлар.