АҚШ президентлиги учун президентлик сайловларида Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон рақибидан 2 млн сайловчининг кўпроқ ишончига сазовор бўлган, деб хабар қилмоқда Cook Political Report. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Клинтон хонимга 64,2 млн америкалик овоз берган, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп номзодини 62,2 миллион киши қўллаб-қувватлаган. 

Ушбу ҳолат, АҚШ тарихидаги мағлуб бўлган номзод сайланган президентга қараганда кўпроқ овоз тўплаши билан боғлиқ бешинчи ҳодисадир.