Ҳиллари Клинтон тарафдорлари учта “иккиланиб турган” ва ўта муҳим штат – Пенсильвания, Мичиган ва Висконсиндаги натижаларга эътироз билдиришга чақирмоқда, деб ёзади The New York Times.

Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги кунларда Демократик партиядан номзоднинг тарафдорлари технолог-олимлар ва бошқа мутахассисларнинг ҳисоботларини жиддий равишда кузатиб боришмоқда. Уларнинг фикрича, Мичиган, Пенсильвания ва Висконсин штатларида қоғоз бюллетенларни қўлма-қўл ҳисоблаб чиқиш лозим. Бу қонунбузарликлар рўй бермаганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида таклиф этилди. Таъкидланишича, айнан шу штатлардаги ғалаба Трампга Оқ уй калитларини тақдим этган.

“Аввал ўтказилган сўровномадан фарқли равишда, якуний натижага кибер аралашиш содир бўлганми? Балки, йўқ”, - маълум қилди Алекс Хальдерман, Мичиган штати Университети компьютер технологиялари профессори. Унинг таъкидлашича, афтидан сайловолди сўровномалар “тизимли равишда нотўғри” бўлган, шу туфайли якуний натижа сайловчиларни ҳайратга солди.

Нашрнинг ёзишича, овозларни қайта ҳисоблаш борасидаги илтимосларни Клинтон штати қўллаб-қувватламади. Штаб вакиллари бошқа мутахассислар билан сайлов натижалари бу жараёндан сўнг ўзгариши даргумон, деган фикрда.

Аввалроқ, АҚШ президентлигига “яшиллар” партиясидан номзод Жилл Стайн Висконсин штатидаги овозларни қайта ҳисоблаш учун $2,5 млн йиққани маълум қилинганди.