Британиянинг Lotus компанияси йил якунларига кўра, 1970-йиллардан бери илк маротаба операцион даромад олади. Бу ҳақда автомобиль ишлаб чиқарувчиси раҳбари Жан-Марк Жалга таянган ҳолда Auto Express нашри хабар бермоқда.

Lotus’нинг ижобий молиявий аҳволи АҚШда британия компаниясининг Evora 400 спорткари сотилиши билан боғлиқ. Модель Шимолий Америка бозорида августда пайдо бўлиб, айни кунларда «Лотус» автомобилларга буюртма қабул қилмоқда. Улар мижозларга 2017 йилнинг мартида етказиб берилади.
Шунингдек, Жаленинг сўзларига кўра, даромад ходимлар сонини қисқартириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали ҳам келган.

«Ҳозирда бизда деярли 800 та ходим бор. Йиллик ишлаб чиқариш миқдори эса 2000 автомобилни ташкил қилади. Шу билан бир қаторда, бу машиналарнинг сифати аввалгидан анча яхши», - маълум қилди Жале. Маълумот учун, у лавозимни эгаллашидан аввал Lotus’да 1200 киши меҳнат қилиб, бир йилда 1200 автомобиль чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, Жан-Марк Жале Lotus’га PSA Peugeot Citroen гуруҳидан келган. У ерда директорлар кенгаши аъзоларидан бири бўлган Жале Аслам Фариқулни алиштирди.