Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Файзулла Муллажоновнинг юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқувчи виртуал қабулхонаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.

Бундан ташқари, мурожаатларни банкнинг расмий сайти ёки ишонч телефони бўлмиш 0 800 200-00-44 рақамлари орқали ҳам етказиш мумкин.