Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тури доирасида «Селтик» жамоасига қарши кечган ва «Барселона»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйиндаги голлар муаллифи бўлган Лионель Месси ўз клуби сафида халқаро мусобақалардаги голлари сонини 100тага етказди. 

Аргентиналик футболчи ушбу голларнинг 92тасини ЕЧЛда, 5тасини клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ва 3тасини Европа Суперкубогида уришга муваффақ бўлган (жами 119та ўйин).

Бу борада иккинчи ўринда — «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду. У «Спортинг», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» сафидаги халқаро мусобақаларда 99та гол муаллифи бўлган: ЕЧЛда — 96та, клублар ўртасидаги ЖЧда  — 1та, Европа Суперкубогида — 2та. Бу натижа учун у 141та ўйинда майдонга тушган.