Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг жамоасига ўтиш имкониятлари ҳақида маълум қилди.

«Тўла ишонч билан айтишим мумкинки, Месси ҳеч қачон «МЮ»га ўтмайди.

Ҳар мавсум бир воқеа такрорланади: у «Барселона»дан кетишни режалаштиради, аммо якунда ҳеч қаерга кетмайди. Умид қиламанки у ҳеч қачон «Барселона»дан кетмайди. Чунки у «Барселона»га тегишли, «Барселона» эса унга», - дея португалия мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради Mirror нашри.

Эслатиб ўтамиз олдинроқ, жамоалардан бири Мессига 100 миллион евро бериб, уни «Барселона» билан шартномасини узайтирмасликка кўндиришни режалаштиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга кўра, бу жамоа «Манчестер Юнайтед» ва унинг ҳомийси Adidas компанияси бўлиши мумкин.

Мессининг «Барселона» билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади.