Бугун 9 йиллик фаолиятидан кейин «Олмалиқ» футбол клубидан истеъфога чиқарилгани маълум бўлган мутахассис Игорь Шквирин «Пахтакор»га бош мураббий бўлиб келиши мумкин. Бу ҳақда «Трибуна.uz» сайти хабар берди.

«Олмалиқ» жамоасига Виктор Кумиков бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар чиққан. Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқламади.

Қайд этиш керакки, Игорь Шквирин футболчилик фаолиятининг катта қисмини «Пахтакор»да ўтказган. У тошкентликлар жамоасида 2002 йилги мавсумгача тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, тошкентликлар жамоаси якунланган мавсум давомида бош мураббий Нўъмон Ҳасанновни истеъфога чиқарганди. Унинг ўрнига мавсумнинг қолган қисмида жамоани ёрдамчи мураббий Григорий Колосовский бошқарди.