Peugeot компанияси рейстайлинг қилинган 301 моделини тақдим қилди. Моделнинг ташқи кўринишига ўзгартириш киритилди ва янги мультимедиа мажмуаси билан жиҳозланди.

Седан аввалги вариантидан ўзгача радиатор панжараси, бош ёруғлик чироқларининг ўзгача кўринишдаги фаралари, ўзгача бампер ва ғилдирак дисклари билан фарқланади.

Peugeot 301 учун 7 дюймли сенсорли экранга эга ҳамда Apple CarPlay, Android Auto ва MirrorLink интерфейсларини қўллаб-қувватловчи янги ахборот-кўнгилочар мажмуа ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, седан учун уч ўлчовли хариталарга эга ҳамда тирбандликлар ва ёқилғи нархлари ҳақида долзарб маълумот олиш имкониятини берувчи TomTom навигацион тизими таклиф этилади.

Модель учун асосий мотор 82 от кучига эга 3 цилиндрли мотор бўлади ва у 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди. Шунингдек, 115 от кучига эга яна битта бензилли, 92 ва 100 от кучига эга иккита дизелли двигатель ҳам таклиф қилинади.  

Машина жиҳозлари орасида ABS тизими, барқарорлаштириш ва фавқулодда тормозлаш тизими, шиналардаги босимни назорат қилиш функцияси, орқа кўриниш камераси бор.

Янгиланган Peugeot 301 2017 йил 1-чоракдан сотила бошланади. Унинг нархи кейинроқ маълум қилинади.