Россияда 2016 йилнинг биринчи уч квартали давомида 9,3 минг киши алкоголь сабаб заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Россия истеъмолчилар назорати (Роспотребназор) матбуот хизмати хабар берди.

«Россия Федерациясида 2016 йилнинг тўққиз ойида 36 мингдан ортиқ таркибида спирт бўлган маҳсулотлардан заҳарланиш қайд этилди. Улардан 9,3 минг ҳолати аянчли якун топди», - дейилади хабарда. Бироқ, муассаса маълумотига кўра, алкоголь маҳсулотидан ўткир заҳарланиш ҳолати 2013 йилдан бери аста-секин камайиб бормоқда.

Хизматда таъкидланишича, кўпинча этанол, номаълум бўлган спирт (денатурат, одеколон ва парфюмерия маҳсулотлари, ойна тозаловчи воситалар, сохта алкоголь, техник спирт, тормоз суюқлиги, толос, этиленгликол), бошқа спиртлар, метанол, 2-пропанол, спирт тозалашда ҳосил бўладиган мой билан ўткир заҳарланиш рўйхатга олинмоқда.

«Заҳарланиш ҳолларида этанол билан заҳарланиш катта даражага эга (76 фоиз). Шу билан бир қаторда, сўнгги йилларда метанол билан заҳарланиш миқдори ҳам ошиб бораяпти», - дейилади муассасада.

Россия истеъмолчилар назоратида алкоголь маҳсулотларини масофадан туриб сотиш билан боғлиқ бўлган хавфларга эътибор қаратишди. 

«Роспотребнадзорнинг ҳудудий органлари томонидан 2015 йил ноябридан 2016 йил ноябрига қадар судга интернет тармоғидаги сайтларда жойлаштириш каби алкоголь маҳсулотларини масофадан туриб сотиш ҳақида маълумот тарқатишни тақиқлашни тан олиш мақсадида 600 дан ортиқ ариза амалга оширилди, - таъкидлаб ўтилди матбуот хизматида. – Натижада, суд органларининг қарорига кўра, деярли 500 сайт ва саҳифа тарқатишга ман этилган маълумотга эга бўлгани тан олинди ҳамда уларни ёпиб қўйиш қарор қилинди».