Германиянинг “Бавария” футбол клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида Россиянинг “Ростов” клубига мағлубиятга учрашгач, мюнхенликлар ечиниш хонасида жиддий суҳбат бўлиб ўтганини айтди. Немис клуби 5-чи турдаги ушбу баҳсда россияликларга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Футболчининг сўзларига кўра, Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоа ўтган мавсум Хосеп Гвардиола пайтидаги даражада ўйин намойиш этмаяпти.

“Ечиниш хонасида жиддий гаплашиб олдик. Мен буни журналистлар билан муҳокама қилмоқчи эмасман. Фақатгина бир нарсани айтишим мумкин: бизда Гвардиола пайтидаги ўйин йўқ”, - деб келтиради Хуммельснинг сўзларини Трибуна.uz нашри.