Россиялик гроссмейстер Сергей Карякин ва норвегиялик Магнус Карлсен шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун кечаётган баҳснинг 9-партиясини ҳам дуранг билан якунлашди.

Партия 6 соат давом этган. Россиялик оқ фигуралар билан ўйнаган. Учрашувдаги умумий ҳисоб Карякин фойдасига 5:4 бўлди.