«Ливерпуль» ва Англия терма жамоасининг собиқ сардори Стивен Жеррард футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

«Футболчилик фаолиятим ажойиб ўтди. Мен «Ливерпуль», «Лос-Анжелес Гэлакси» ва Англия терма жамоаси учун ўтган лаҳзалар учун миннатдорчилик билдираман.

Мен ўзимни бахтиёр ҳис қилишим мумкин, шунча ажойиб лаҳзаларни яшадим. Мен «Ливерпуль» учун 700дан ортиқ учрашув ўтказганимдан мамнунман, бу учрашувларнинг асосий қисмида сардор сифатида ўйнадим.

Мен буюк футболчилар билан ёнма-ён ўйнадим. Ҳамиша мени қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Оиламга алоҳида миннатдорчилик айтаман.

Келажагим борасидаги қароримни яқин вақт ичида маълум қиламан», — деган Жеррард.

36 ёшли англиялик футболчи мерсисайдликлар клуби сафида 1998 йилдан 2015 йилгача ўйнаган, «қизиллар» жамоаси учун 729 ўйин ўтказган ва 185 гол уриб, 115та голга ҳаммуаллифлик қилган. У терма жамоа либосини кийиб 114 марта майдонга тушган ва 21 марта ўз голини нишонлаган.

Жеррард 2 марта Англия Кубоги соҳиби, 3 марта Лига Кубоги соҳиби бўлган. У 2005 йилда жамоаси билан Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Унинг совринлари қаторида УЕФА Кубоги, УЕФА Суперкубоги ва Англия Суперкубоги ҳам бор.