Россиянинг Су-24 учувчиси Олег Пешковнинг қотиллигида айбланаётган Алпарслон Челик қўйилаётган айбни тан олмади. Бу ҳақда Челикнинг ҳимоячисига асосланган ҳолда РИА «Новости» хабар берган.

“У россиялик учувчини ўлдирмаган”, - дея айтиб ўтди Челикнинг адвокати.

У шунингдек, иш тергов босқичида эканини ва судга фақатгина бош прокурорнинг тегишли баҳолашидан кейин оширилишини хабар қилган.

Аввалроқ, Туркияда Челикнинг иши бўйича эшитувлар вақтида Су-24 учувчисининг қотиллигига тўхталиб ўтилмагани маълум қилинганди.