«Тоттенҳэм Ҳотспур» раҳбарияти қадрдон «Уайт Ҳарт Лейн» стадионига қайтиш ҳақида ўйламоқда.

Жамоа янги мавсумдан бошлаб уй учрашувларини «Уэмбли» стадионида ўтказиб келаётган эди. 

Daily Mail хабарига кўра, футболчилар раҳбариятдан қониқарсиз натижалар қайд этилаётган «Уэмбли» стадионидан кетишни талаб қилиб чиқмоқда.

Агар «Тоттенҳэм» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаб, Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритса, у ҳолда «Уайт Ҳарт Лейн» стадионига қайтиши мумкин.

Жамоа ЕЧЛнинг охирги турда Москванинг ЦСКА жамоасига қарши ўйнайди. Бу учрашувдаги ғалаба ёки дуранг лондонликларга ЕЛ йўлланмасини тақдим этади.

«Тоттенҳэм» «Уэмбли» стадионида «Монако» (1:2) ва «Байер» (0:1) клубларига ютқазган, аммо ҳар бир ўйинга 85 минг чипта сотиб, рекорд ўрнатган эди.