Туркиянинг жанубидаги Адана вилояти маъмурий биноси яқинида миналаштирилган автомобилнинг портлатилиши оқибатида жароҳат олганлар сони 21 киши етган, улардан беш нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Бу ҳақда DHA агентлиги полициядаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда

Портловчи мослама ўрнатилган автомобиль Адана шаҳри марказидаги ҳокимлик биноси автомобиллар тўхташ жойида портлатилгани хабар қилинган эди. Бунинг оқибатида, ҳоким Маҳмут Демиртошнинг сўзларига кўра, 2 кишининг ҳаётдан кўз юмгани, 16 кишининг яралангани айтилганди. Айни вақтда жиноятни содир этганликда номаълум аёл киши гумон қилинмоқда.