Туркиянинг Адана шаҳар ҳокимиятининг автомобиллар тўхташ жойида террорчилик ҳаракати содир этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 2 киши ҳаётидан маҳрум бўлган, яна 16 киши яраланган. Бу ҳақда, шаҳар маъмурияти раҳбари Маҳмуд Демиртошга асосланган ҳолда CNN-Turk телеканали хабар қилмоқда

Ҳодиса Маҳмет Нури Сабунжу шоҳкўчасидаги ҳокимият биносининг автомобиль тўхташ жойида юз берган. Террорчилар портловчи мосламалар жойланган автомобилни аввалроқ, бу ерга келтириб қўйган. Қурилма эрталабки тиғиз вақтда, соат 8:05да ҳаракатга келтирилган. 

Бунинг оқибатида тўхташ жойидаги бошқа автомобилларга талофат етган, бу вақтда ишга келган ва шу ҳудуд яқинидан ўтаётганларга зарар етган. Ҳокимият биносининг ойналари синган. 

Шаҳар ҳокими Маҳмут Демиртошнинг сўзларига кўра, портлаш ҳокимият биносига кираверишга яқин жойда содир этилган. Унинг айтишича, жиноятни бир аёл киши содир этгани тахмин қилинмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ensonhaber.com
Фото: ensonhaber.com
Фото: ensonhaber.com
Фото: ensonhaber.com