Хитой Халқ банки (Марказий банк) пайшанба куни миллий валюта - жэньминьби (юаннинг расмий номи) курсининг америка валютасига нисбатан 181 таянч пунктини ўрнатди. У бир доллар учун 6,9085 юань даражасида белгиланди. Бу 2008 йилдан бери энг минимал кўрсатгич.

Юанни долларга айирбошлаш курсини яратиш механизми ўтган йилнинг августида бошланган. Хитойликлар ўшанда валюта курсини бозор омиллари ўрнини ошириш учун “ҳисоблаш услубини оптималлаштириш” ҳақида маълум қилишган. Шунингдек, ХХР ташқи савдосидаги ижобий сальдо ҳисобга олиниб, юаннинг бошқа давлатлар валюталарига нисбатан кучли позициясини яратиш режалаштирилган.

Халқ банки томонидан ўрнатилувчи расмий тенглик курсига биржа курсининг таъсири 2 фоиздан ошмаслиги лозим.

Ўтган ҳафтада Хитой Халқ банки (Марказий банки) мамлакат миллий валютасининг долларга нисбатан курсини 0,26 фоизга пасайтирганди.