Корея республикасининг йирик мухолифати – Демократик партия декабрь ойи бошида президент Пак Кин Хега импичмент эълон қилиш бўйича таклифни парламент овозига қўйишни режалаштирмоқда. 

"Биз импичмент масаласи бўйича 2 декабргача овоз бериш жараёни ўтказилишига эришмоқчимиз. Аммо узоғи 9 декабргача", — дея партия вакили У Сан Хо сўзларини келтиради Ёхнап агентлиги. 

Таклифнинг Жанубий Корея парламентида қабул қилиниши учун 300 нафар депутатдан 200 нафари овоз бериши керак. Бу эса, мухолиф партия ҳукмрон "Сэнури" партиясининг камида 28 депутатининг овозини олиши кераклигини англатади.