Шимолий уэльслик кекса фуқаро ногиронларга мўлжалланган скутерда тезликни оширгани учун жаримага тортилди. У соатига 67 километрдан кўпроқ тезлик билан ҳаракатланган. Daily Post порталининг хабар беришича, Жеймс Робертс белгиланган максимал тезлик даражаси соатига 13 километр бўлган транспорт воситасига квитанция олган. Бундан ташқари, кўрсатилган кунда у скутердан фойдаланмаган.

74 ёшли эркакка жўнатилган квитанцияга кўра, пенсионерга қарашли экомобилик Трелонид шаҳрида тезликни оширган. Аслида эса Робертс ва унинг скутери бу ердан деярли 20 километр узоқда бўлган. 

Фото: Daily Post Wales

Маълум бўлишича, пенсионер транспорт воситасининг рўйхатга олинган рақами жарима ёзилган скутер билан бир хил экан. 

Квитанцияни жўнатган GoSafe муассасаси Жеймс Робертсдан ёзма равишда узр сўради. Жарима бекор қилинган.