АҚШнинг барча штатларидаги университетлар ва коллежларда “таом банклари” деб номланувчи пештахталар фаолият юритмоқда. Бу ерда, кам таъминланган талабалар, озиқ-овқат ва шахсий тозалик маҳсулотларини бепул олиши мумкин. Шу билан бирга, бу ерга келганларнинг шахси номаълумлигича қолади, деб хабар қилмоқда insidehighered.com. 

Умуман, АҚШ ОЎЮда 395га яқин шундай маҳсулотлар пештахтаси очилган бўлиб, уларнинг барчаси "Коллеж ва Университетлар таом банки альянси"га (College and University Food Bank Alliance) қарашлидир.

Ташкилот 4 йил аввал пайдо бўлган эди: ўшанда унинг таркибида 15 киши бўлган. College and University Food Bank Alliance 300га яқин кўнгилли аъзосига эга. 

Талабалар учун бепул маҳсулотлар пештахтаси хайр-эҳсонлар билан ҳар икки ҳафтада тўлдирилади. "Таом банклари"га кирувчилар ўз шахсларини маълум қилмаса-да, чиқаверишда махсус рўйхатномага қайси маҳсулотдан қанча олганини қайд этишлари талаб этилади. 

Wisconsin HOPE Lab лабораторияси томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, кўплаб америкалик талабалар учун очлик жиддий муаммо ҳисобланади ҳамда уларнинг ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. Шу боисдан, озиқ-овқат ёрдамини аксар талабалар фаол қабул қилишган ва минннатдорлик изҳор қилишмоқда. 

Масала, Жорж Вашингтон хусусий тадқиқот университетидаги шундай пештахта хизматидан кунига 200дан ортиқ талаба фойдаланади.