Иккинчи даврада «Андижон» жамоаси сафида тўп сурган молдовалик Андрей Бугняк клубдаги вазият борасида гапириб ўтди.

«Андижон» раҳбарияти ўз ишини яхши бажара олмади. Вазият шу даражада эдики, баъзи ўйинларига ўз ҳисобимиздан бориб келдик ва овқатландик. Бундан ташқари, бизга ваъда қилинган пулларни беришмади. 

Клубнинг мендан қарзлари бор. Лекин мен у ердан олдинроқ кетдим. Қолган пулни тўлашмаса керак. Улар ҳақида ҳеч нарса эшитишни ҳам истамайман. Шунчаки у ердан ҳужжатларимни олиб кетсам бўлди.

Аммо у ердан ҳам ижобий хотиралар қолди. Менга айниқса «Андижон» жамоасининг мухлислари ёқди», дея Бугнякнинг сўзларидан иқтибос келтиради Tribuna.uz интернет-нашри.

Эслатиб ўтамиз, Бугняк иккинчи даврада андижонликлар сафига келиб қўшилган, бироқ тахминан бир ярим ой муқаддам у жамоани тарк этган.