Одамлар орасида архитектурани санъат дегувчилар ҳам топилади. Қайсидир жиҳатдан уларнинг гапида жон бордек. Бугун дунёнинг турли чеккаларида қурилаётган биноларнинг ўзига хос архитетураси фикримизнинг ёрқин исботидир. 

Ана шундай гўзал биноларнинг 100 та суратини эътиборингизга ҳавола этишни ният қилдик. Бу ерда жами 50та сурат бўлиб, қолганлари мақоланинг биринчи қисмидан жой олган.

50. Александрина кутубхонаси. Мисрда жойлашган. Унда 4 млн та китоб борлиги айтилади.

49. Архитектор Колин Сент-Жон Уилсон томонидан бунёд этилган Британия кутубхонаси. Бу ерда ер юзидаги китоблар коллекцияси тўпланган.

48. Ордрупгаард санъат музейи. Даниядаги Йегерсборг Дюрехаве паркида жойлашган. Муаллифи Заха Ҳадид.

47. Париж марказида жойлашган Помпиду маркази. Ғоя муаллифи Ричард Рожерс ва Ренцо Пиано. Бу ерда замонавий санъат музейи, мусиқа санъати маркази ва кутубхона бор.

46. Энг замонавий концерт саройи. Глазго, Шотландия.

45. «Гуанчжоу халқаси» (Guangzhou Circle) осмонўпар биноси. У Хитойда жойлашган бўлиб, бу ерда пластмассли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

44. Царица Тамара номидаги аэропорт. Местиа, Грузия.

43. Нью-Йоркда жойлашган Жон Жея номидаги жиноятчилик қонуни коллежи биноси. Унда илмий лаборатория, ошхона ва ҳатто болалар боғчаси бор.

42. «Вино шаҳри» (La Cité du Vin) биноси. Бордо, Франция. XTU Architects архитектура бюроси томонидан бунёд этилган.

41. Нью-Йоркда жойлашган Соломон Гуггенхайм музейи. Фрэнк Ллойд Райтнинг ғояси.

40. Баландлиги 76 ва 110 метр бўлган «Вертикаль ўрмон» турар-жой мажмуаси бошқаларидан ўз ташқи кўриниши билан ажралиб туради.

39. Индонезиянинг Ява оролида жойлашган Боробудур эҳроми. Унда Будданинг 72та ҳайкали жойлашган.

38. Альгамбра мажмуаси. Гранада, Испания.

37. Амстердамда WAM Architecten компанияси томонидан 2010 йилда қурилган Inntel тўрт юлдузли меҳмонхонаси.

36. Понте Веккьо кўприги. Флоренция, Италия. Унда турли дўконлар, қассобхоналар жойлашган.

35. Хитойнинг CCTV давлат телеканалига тааллуқли 44 қаватли осмонўпар бино. 

34. Флоренциянинг XV асрга тааллуқли Санта-Мария-Новелла иншооти.

33. Фейсал масжиди — Покистондаги энг ҳайбатли диний бино.

32. Манхэттен марказида жойлашган Нью-Йорк-Таймс-билдинг биноси. Муаллиф Ренцо Пиано. 

31. «Раққос уй». Прага, Чехия. У архитектор Фрэнк Гери томонидан бунёд этилган. Ушбу бино бир пайтлар Иккинчи жаҳон уруши даврида бунёд этилган эди.

30. Нью-Йоркда жойлашган У. Р. Грейс-билдинг биносининг қиялашган олд қисми. Бино гўё замин ва самони боғлаб тургандек тасаввур уйғотади.

29. Кингс-Кросс соатли минорасини ўзида мужассамлаштирган St. Pancras Renaissance Hotel ансамбли, Лондон. Унинг муаллифи Жорж Гилберт Скотт.

28. Ҳонконг политехника университетининг дизайн мактаби жойлашган Инновация минораси. Муаллиф Заха Ҳадид. 

27. Сингапурдаги Parkroyal меҳмонхонаси.

26. Буюк Британиянинг Брайтон шаҳрида жойлашган «Қироллик павильони». Ўзида британ ва ҳинд маданиятини уйғунлаштирган.

25. Рокуондзи ёки Тилла айвон. Япониянинг Киото шаҳрида жойлашган дзен-буддизм эҳроми.

24. «Харп» концерт зали. Рейкьявик, Исландия. Унга 164 млн евро сарфланган.

23. Ўзида Сальвадор Далининг музейини мужассамлаштирган Торре Галатея Фигерас мажмуаси. Каталония, Испания.

22. Фрауэнкирхе черкови. Дрезден, Германия. Иккинчи жаҳон уруши вақтида вайрон этилган эди. 2004 йилда қайта таъмирланди.

21. Норвегиянинг Statoil компанияси Осло шаҳрида ўзининг ажойиб офисига эга.

20. Норвегия пойтахти Ослодаги 1100 хонадан иборат опера театри.

19. Нилуфар эҳроми. Деҳли, Ҳиндистон ўзининг замонавий дизайни билан миллионлаб туристларни ҳайратда қолдирмоқда

18. «Мукаммал сарой». Франциянинг Отрив коммунасида жойлашган. Бу почтачи Фердинанд Шевальенинг 33 йиллик меҳнат маҳсули.

17. АҚШ ҳарбий-ҳаво академиясининг кадет корпуси. Учбурчак шакл унга салобат бағишлаб туради.

16. Каталониядаги Гуэль колонияси. Лойиҳа муаллифи Антонио Гауди.

15. “Квадрат колизей” номини олган Италия цивилизацияси саройларидан бири. Айни кунларда у ерда Fendi модалар уйи штаб-квартираси жойлашган.

14. Emporia савдо маркази. Мальмо, Швеция. Унинг майдони 27 минг. м².

13. Fuji Television компаниясининг 25 ерустки қаватли ва икки еростки қаватли биноси 1997 йилда қуриб битказилган. Токио, Япония.

12. Табиат ва фан музейи. Даллас, Техас. Ўткир бурчаклар ва футуристик кўриниш уни янада замонавий этиб кўрсатади.

11. Жаҳондаги энг катта лой қурилишли бино — Буюк масжид Женне, Мали.

10. Тўлқинсифат кўринишли томга эга Bodegas Ysios вино хўжалиги биноси. Риоха-Алавеса, Испания. 

9. «Эртанги кун музейи» (Museu do Amanha) Рио-де-Жанейрода жойлашган. Неофутуристик дизайни билан киши эътиборини ўзига тортади.

8. Темппелиаукио черкови, Хельсинки, Финляндия. Қоялар устида ака-ука архитекторлар Тимо ва Туомо Суомалайненлар томонидан 1969 йилда қурилган.

7. Жаҳондаги йирик қуёш печи Франциянинг Одейо шаҳрида жойлашган. Унинг ҳарорати 3000°C гача кўтарилади.

6. Риверсайд транспорт музейи. Глазго, Шотландия. Ғоя муаллифи Заха Ҳадид. 

5. Ориент темир йўл вокзали. Лиссабон, Португалия. Испан архитектори Сантьяго Калатраванинг ижод маҳсули.

4. Фрэнк Ллойд Райт черкови. АҚШ, Аризона штати Седон шаҳри. 

3. Таиланд шимолида жойлашган Ват Ронг Кхун ёки Оқ эҳром.

2. Ҳайдар Алиев маркази. Боку, Озарбойжон. Лойиҳа муаллифи Заха Ҳадид.

1. Рейкьявикдаги Хадльгримскиркья Лютеран черкови. Исландиядаги энг катта черков. Бино дизайни муаллифи маҳаллий архитектор Гудйоун Самуэльссон.

 

Архитектура мўъжизаси: дунё аҳлини лол қилган намуналар. Биринчи қисм